Telegram Group Search
Кўзингни ҳар нарсадан қайтарган уша нарса сенинг Исмоилингдир!

Др. Али Шариати

П.С. Ҳар куни ўз нафсини қурбон қилиб Аллоҳга яқинлашганлар йил давомида “ҳайит” қилишади.
🇵🇸Ғазода Қурбон байрами.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий Қурбонлик

Қуръони Каримнинг Ҳаж сураси 37 оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.

"Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмайди. Лекин Унга сиздан тақво етади"

Аллоҳ таоло биз Қурбонлик қилишимиз мақсадини тақволи инсон бўлишимизни истайди. Тақво бу шайтонни нафсимиздан чиқариб ташлаб ҳавои нафсимизни енгишдир. Ҳавои нафсимизни Қурбонлик қилиб пок руҳимизни Аллоҳга топширишимиз керак. Чунки "нафси аммора" шайтонни Қурбонлик қилишимиз билан Аллоҳга яқинлашимиз мумкин.

Ҳазрати Али бир ҳаж амалини бажарадиган кишидан сўрадилар. "Қурбонликни бошини сўйганингда, тақвога суяниб тақво пичоқи билан тама ҳалқумини кесдингми?"

Шундай қилиб инсон Қурбонлик қилиши биланоқ Аллоҳга ўз бандачилигини билдиради ва гуноҳлардан сақланиш ва Аллоҳ буюрган вожибларни бажаришга қарор қилади. Ҳазрати Иброҳим каби оғир синовларга бардош бериб Парвардигорни амрига кўз юмиб итоат қилади.
🇵🇸 “Биз ҳаётни борича севамиз."

Исроил олиб боётган уруш ва кенг кўламли вайронагарчиликлар орасида Ғазодаги болалар байрамни кутиб олиш учун ўзлари учун имкон қадар қувонч яратмоқдалар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энг буюк Ҳаж бир кўнгилга йўл топиб киришдир.

Жалолиддин Румий
Одамлар сизни бошқара ололмаса, сиздан нафратлана бошлайди.
ЎЗГАРИНГ!

• Агар тушунишни истамаса, тушунтирманг.
• Сизни менсимайдиганларга тоқат қилманг.
• Сиздан юз ўгирганларга ҳеч қачон ён берманг.
• Сиздан фойдаланмоқчи бўлганларга имконият берманг.

ЭНДИ ЎЗГАРИНГ, ОЛДИНГИДEК БЎЛМАНГ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсониятни ўз шовқини билан ютиб юборадиган бугунги дунёда, Япониядан олинган бу оддий видео бизга бизни яхшироқ лидер ва шахс қиладиган асосий қадриятларни эслатмоқда!

Бошланғич мактаб ўқувчиларининг автобус ичидаги сценарий бўйича рол ўйнаши шунчаки машқ эмас; бу эмпатия ва ҳурмат бўйича маҳорат дарсидир.

Бир бола ўз ўрнини кекса аёлга бўшатиб берса, бошқаси она болага жой бўшатиб бермоқда – бу сабоқларни кўплаб катталаримиз қайта ўрганишса ҳам бўларди.

Бу болаларга шунчаки одобли бўлиш ўргатилмайди; улар меҳрибонлик кучини тушунадиган бўлажак етакчилар сифатида шакллантирилмоқда. Улар етакчилик унвон, мансаб ёки ҳокимиятга боғлиқ эмаслигини билишади; бу кимгадир ёрдам қилиш ҳақидадир. Бу бошқаларни ўйлаган ҳолда уларга имкон яратишдир.

Раҳбар, ректор, тадбиркор ва мудир сифатида биз кўпинча стратегиялар ва натижаларга эътибор қаратамиз. Аммо шуни унутмаслигимиз керакки, ҳар қандай муваффақиятли ташкилот/корхонанинг асоси унинг одамларидир. Келинг, бу ёш онглардан илҳом олиб, ҳуддики оддий нафас олгандек хушмуомалалик ва ҳурмат муҳитини яратайлик. Келинг, худди шу болалар каби ўрнак бўлайлик ва ҳар бир ўзаро муносабатни қадрлайлик.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 Сингапурдаги Наньянг технология университети қошидаги улкан “Асалари уяси” ўқув мажмуаси.

*Атриумни ўраб турган 8 қаватли 12 та бино ва уларда 56 та синф хонаси мавжуддир. Супер!

*Атриум дегани бино ичидаги катта очиқ жой.

Университет биноларини юқори технологияли, замонавий архитектурадан фойдаланган ҳолда, максимал қуёш ва деразалари кенг бўлган ҳолда қуриш ҳар доим маъқулроқ. Афсуски, ҳозирда бизда аксарият хусусий университетлар совет давридан қолган эски биноларни ижарага ёки сотиб олиб, уларни талабалар фойдаланиши учун ўзгартиришмоқда, ҳаттоки, университет биноси сифатида олдин савдо маркази бўлган жойларни ҳам ишлатишмоқда. Бир сўз билан хунук.
Шогирдларимдан самарали ўқиш ва ўзини қандай ривожлантириш бўйича кўплаб имейллар олмоқдаман. Бунга жавобан шахсий ўсишнинг барча жиҳатларини қамраб олишни мақсад қилган ҳолда ўз фикрларимни ушбу постда жамладим.

Талабаларга маслаҳатим - “Ҳаётда нима қилсангиз ҳам, энг яхшисини қилинг ва энг яхшиси бўлинг."

Ҳозирги кунда фақат битта ишни бажариш етарли эмас; Биз буни энг яхши тарзда қилишимиз ва ўзимизни доимо такомиллаштириб боришимиз керак. Агар сиз ҳозирги компетенцияларингизни ривожлантирмасангиз, университет таълими етарли бўлмаслиги мумкин, университетларни ўзи сифатли таълимга муҳтож.

Университетга бориб диплом оламан деб ўқиманг, балки ўқишдан ташқари вақтларда ўзингизни такомиллаштириб, янги компетенцияларга эга бўлиб ва келажак касбингиз билан мустаҳкам боғлашингиз керак. Университетда дарслардан бўшаб камида 2-3 та хорижий тил ўрганинг. Бу даврда олган билим ва кўникмаларингиз келажакдаги муваффақиятингиз калити бўлади.

Муваффақиятга эришиш учун аввало нима қилишни хоҳлаётганингизни аниқланг ва бу соҳада чуқурлашинг. Фақат машғулотлар билан чекланиб қолманг, ўзингиз қизиққан соҳалар бўйича қўшимча курсларда қатнашинг, амалиёт ўтанг ва лойиҳаларда иштирок этинг. Алберт Эйнштейн айтганидек: "Ўрганиш тўхтатган кун, ўсиш тўхтаган кундир". Шунинг учун доимий равишда ўрганиш ва такомиллаштиришга очиқ бўлинг.

Яна бир муҳим жиҳат - технологиядан самарали фойдаланиш. Рақамли дунёда мавжуд бўлиш энди танлов эмас, бу зарурат. IT билан дўстлашинг, кодлашни ўрганинг, рақамли маркетинг стратегияларини топинг, маълумотларни таҳлил қилинг. Бу қобилиятлар сизни рақобатчиларингиздан бир қадам олдинга олиб боради.

Тадбиркорлик руҳини эътиборсиз қолдирманг. Ўз бизнесингизни бошлаш нафақат молиявий, балки шахсий ривожланиш нуқтаи назаридан ҳам катта имкониятлар беради. Ўз ғояларингизни ҳаётга татбиқ этиш сизнинг ижодкорлигингиз ва етакчилик қобилиятингизни яхшилайди. Сиз бошида қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин, лекин эсда тутингки, ҳар бир катта муваффақият орзу билан бошланади ва жасорат билан давом этади.

Марк Цукерберг айтганидек, "Энг катта риск бу ҳеч ҳам риск қилмасликдир".

Шунингдек, ижтимоий кўникмаларингизни яхшиланг. Мулоқот, жамоада ишлаш ва етакчилик каби кўникмалар бизнес оламида муваффақият калитидир. Университет йилларингизни ушбу кўникмаларни ривожлантириш имконияти сифатида кўринг.Турли талаба клубларига қўшилинг, тадбирларда иштирок этинг, нетворкинг яратинг.

Эсда тутингки, келажак дунёсида маълумотларга кириш осон, лекин сиз бу маълумотдан қандай фойдаланишингиз муҳим. Ўзингизга ишонинг ва орзуларингизга эргашинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кунимизда инсонлар “кўпчилик психолосияси”га эргашадилар, кўпчилик қаерга татилга, ресторанга борса биз ҳам уша ерга боришга ҳаракат қиламиз, шунинг учун бахтсизмиз.

Кўр-кўрона бошқалар қилган ишга тақлид қиламиз, бунга “пода психологияси” дерлар. Подага эргашган ҳалок бўлади, ақлига эргашган ғолиб чиқади.

Университетга илм-фанни севадиган инсонлар ўқишга бориши керак, ҳамма борди мен ҳам борай деганлар кампусни ичида кийган киймини кўз-кўз қилишдан бошқа ишга ярамайди, бу гаплар ўқитувчиларга ҳам тегишли.
Яхши нарсалар ишонганларга, яхшироқ нарса сабрлиларга ва энг яхши нарсалар таслим бўлмаганларга келади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Профессор Жеффри Сакс Бриана Джой Грейга Украина “Европанинг Афғонистони”га айланаётганини ҳақида гапирган.

“АҚШ узоқ йиллар Афғонистонда қолиб нима қилган бўлса Украинада ҳам шуни қилади. Ҳозирда Украинада демократик йўл билан сайланган ҳукумат йўқ. Бу конституциявий чегарасидан ошиб кетган ҳарбий ҳолат ҳукумати”, - дейди у.

П.С. Профессор Жеффри Сакс, иқтисодиёт ва халқаро муносабатлар профессори, 1980 йилда Гарвард университети битирувчиси, 17 йилдан ортиқ вақт давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг махсус маслаҳатчиси эди. Ўзининг мустақил фикри билан танилган ва АҚШ президенти Трамп сиёсатининг ашаддий танқидчиларидан бири ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир шиша сув супермаркетда 3 минг сўм, фитнесс заллари ва аквапаркда 10 минг сўм, кинода 20 минг сўм, 5 юлдузли меҳмонхонада 30 минг сўм, аэропортда 40 минг сўм ва самолётда 50 минг сўм. Ҳамма жойда ўша оддий сув. Унинг қийматини ўзгартирган ягона нарса бу жой/макон. Демак, кейинги сафар қадрингиз қийматсизлашса, эҳтимол сиз нотўғри жойдасиз.

Бу менинг танловим, қадрим муҳим, пул кейинги масала, афсуски баъзилар пул учун қадр-қийматдан ҳам воз кечишади… таҳқирларга маъруз қолишга рози бўлишади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорнинг ҳаётидан бир кун.
Гап булар ҳақида кетганда музокара қилинг:

• ойлик
• уй ижараси
• ишхонадан имтиёзлар
• иш соатлари

Лекин гап булар ҳақида кетганда ҲEЧ ҚАЧОН музокара олиб борманг:

• руҳий саломатлик
• қадриятлар
• устуворликлар
• стандартлар

Сизнинг қайси шартларингиз музокарага очиқ ва қайсилари музокарага ёпиқ эканлигини билинг ва уларни ҲEЧ ҚАЧОН ҳеч кимга мослаштирманг.
Токсик (заҳарли) раҳбарлар сизни истеъфога чиқишга фаол равишда мажбурлашади.

Улар буни қандай қилишади:

1. Улар сизнинг меҳнат шароитингизни жаҳаннамга айлантириб, сабрингизни тугатишади.
2. Сизга энг керак бўлган вақтда ёрдам беришмайди.
3. Сизни пассивлаштиришади. Вазифа йўқ = вазифа бўлмагандан кейин ишдан қониқиш ҳам йўқ.
4. Сизнинг ҳаракатларингиз эътиборга олинмайди ёки рад этилади.
5. Прогрессив ривожланишингиз учун сизни айбдор қилишади.
6. Очиқчасига непотизм сиёсатини олиб боришади.

Агар юқоридагилар сизга таниш туюлса, демак аста-секин ўша иш жойидан кетишингиз керак. Ўз шартларингизга кўра ишдан кетиш ютқазиш эмас.

Ишдан ҳайдалишни кутманг.

П.С. “Чириган миялар” ва ишёқмасларнинг бу постга алоқаси йўқ.
2024/06/18 20:04:46
Back to Top
HTML Embed Code: